Қон босими
Ассалому алайкум! Ота-онамнинг қон босимлари доимий баланд юради. Мунтазам дори ичиб юришади. Қон босими баландларга кундалик қандай маҳсулотлар кўпроқ фойдали ва қайси маҳсулотлар умуман тавсия этилмайди? Дори воситаларидан қайсиларини маслаҳат берасиз?
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Кундаликка ота-онангиз мизожларидан келиб чиқиб таомланишни йўлга қўйиш керак.
Кўпинча қон босими ортишига сабаб бўладиган маҳсулотлар қуйидагилар:
1.Туз ва тузламалар, шу жумладан қурт (қуритилган шўр сузма).
2.От гушти ва ундан тайерланган маҳсулотлар (қази, қарта, ўрама (рулет), бостирма,
норин, бешбармоқ, сургўштларидан ҳозирланган мошгуруч).
3.Қовурилган, дудланган, тузланган балиқ.
4.Кўп миқдорда тухум (товук, бадана, в.х.к тухумлари).
5.Қуруқ меваларни кўп миқдорда давомли еб юбориш (ёнғоқ, шўрданак, хандон писта.).
6.Шоколад, кофенинг кўп истеъмоли.
7.Жен-шень қўшиб тайерланган қувват дориларидир.
Препарат танловига келсак, даволовчи шифокорлари ёндош хасталиклари ва уларнинг хос ҳолатларидан келиб чиқиб танлангани маъқул.
Шифолари комил бўлсин