Кўз нурини сақлаш ҳақида

07:41 / 23.03.2017 | Савол | 1646
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Компьютер нуридан сақловчи кўз ойнаклар яхши ёрдам берадими? Уларни қаердан олган маъқул?
Шифокор:
.Ассаламу алайкум! Кўриш ўткирлигини сақлашнинг энг тўғри йўли бу- кўзларга юкламани тўғри бериш ва компьютер билан ишлаш жараёни давомида ҳар 20-30 минутда уларга дам бериш ва махсус машқларни бажариш деб ҳисоблайман. Кўзларни компьютер нуридан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ҳақидаги фикрлар бўрттириб юборилган деб ҳисоблайман, чунки нурланишни ҳеч бир кўзойнак етарли даражада қайтара олмайди. Хоҳласангиз фойдаланишингиз мумкин, аммо тўғри тақсимланмаган иш жараёнисиз улардан наф йўқ . Кўзлар учун фойдали Бейтс машқлари ҳақида интернет саҳифалари орқали танишишингизни тавсия қиламан. Бу машқлар кўзларнинг аккомодация функциясини яхшилашда фойдали