Намоз ҳақида

13:43 / 06.11.2018 | Савол | 828
Ассалому алайкум!
1)Намоз пайтида эсноқ келса ва қўли билан уни тўсса намоз бузилмайдими?
2) Намоз пайтида фикри чалғиётганини билиб, “Аъузу”ни айтиб чап елкага туфлаб, намозини давом эттираверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни кўп амал бузади. Буни уламолар бу ёқдаги кўрган одам намоздаги киши эмас, деб гумон қилишлари билан тақдир қилганлар. Эсноқни имкон қадар қайтаришга ҳаракат қилади. Кейинги амални ҳам шундоқ. Лекин имкони бўлмаса, чап қўли билан эноқни тўсиш, аъзуни айтиб елкага туфлаш намозни бузмайди. Валлоҳу аълам