Ассалому алайкум! Беш вақт намоз ўқиб, тоат- ибодатда бўлиб туриб етимларни ҳаққини еса нима бўлади? Олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади :
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا
10. Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар.
Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчан эканлиги кўриниб турибди. Аввало, ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қоринларидаги у нарса қиёматда оловга айланади.
«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос».
Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангаланган ҳолда дўзахга кирадилар.
«Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар».
http://savollar.islom.uz/atama/1299Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етимнинг молини ноҳақ еган одам ичию ташидан олов азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!
Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.
http://savollar.islom.uz/atama/475http: . a/1343Имом Бухорий
http://savollar.islom.uz/atama/490Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:
– Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар, – дедилар.
– Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули? – деб сўралди. У зот:
– Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина, покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш, – деб жавоб бердилар.
http://savollar.islom.uz/atama/470Машҳур тафсирчилардан Суддий:
«Етимнинг молини еган одам қиёмат куни оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам унинг етимнинг молини еганлигини билиб олади», – деганлар.
Ибн Мурдавайҳи Абу Барзодан ривоят қилган ҳадисда у зот:
–
http://savollar.islom.uz/atama/1595Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар, – дедилар. Одамлар:
– Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар? – деб сўрашди. У зот:
– Аллоҳ таолонинг «Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига оловни ейдилар, холос», деганини билмайсанми? – дедилар.
Имом ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки заифнинг – аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», – деганлар.
Албатта, бу таълимотлар мусулмонларга ўз таъсирини ўтказган. Уларни қаттиқ ларзага солган. Улар етимларнинг молига яқин келишдан ҳам қўрқиб қолганлар.
http://savollar.islom.uz/atama/499Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтган:
«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар.» ояти нозил бўлганида, етимларни ўз оталиғига олганлар бориб, ўз таомини уларнинг таомидан, ичимлигини ичимлигидан ажратиб қўйди. Ортиб қолган таомлар ҳам то етим ўзи егунча ёки айниб қолгунча турадиган бўлди. Етимларни оталиққа олганларга машаққат туғилди. Бу ҳол
http://savollar.islom.uz/atama/1474Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган эди, Аллоҳ таоло «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар.» оятини нозил қилди». ("Тафсири ҳилол" китобидан).
Тоғангиз етимларни ҳаққининг эвазига олган бўлсалар, яъни уларнинг молини ноҳақ еган бўлсалар гуноҳга сизлар ҳам шерик ҳисобланасизлар. Сиз саволни батафсилроқ ёзмабсиз. Валлоҳу аълам!.