Таяммум

08:52 / 11.11.2018 | Saodatxon | 955
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Бомдод намозини укиш ниятида таяммум килган булсам ва намоздан кейин 1соатча исми Аъзам китобини кулга олиб укисам буладими?Исми Аъзам китобидаги дуоларни ёддан билмайман. Яъни бу китобни кулга ушлаб укиш учун алохида таяммум килиш керакми?Ёки намоз ниятида килган таяммумим буладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бомдод намозини ўқиш ниятида қилинган таяммум билан то таҳорат синмагунича тиловат, зикр, жумладан Исми Аъзамни ўқиш жоиз. Бу таяммум таҳорат ўрнида бўлади. Валлоҳу аълам