Ассалому алайкум! [quote="Шифокор":3mkmgmv3]Ва алайкум ассалом! Азизабону, бир дона катта анорни бури билан (яъни кесмасдан) 5 литр сувда қайнаб чиққач, паст оловда 30 дақиқа қайнатинг. Сўнг ёнғоқ катталигида аччиқтош (квасцы) қўшинг. Шундай қайнатма билан кунда ванна қилиб (остингизга) ўтиринг. Имкон қадар иссиқ бўлсин. Қуритиб артинг ва аччиқ тошли мунчоқ (Кўкалдош китоб расталаридан сўранг)ни бир дона миқдорида қинга киритинг ва устидан Нистатин малҳамини пахтага кўпроқ суркаб қинга қўйиб кечасига қолдиринг. 1 ҳафта давом эттиринг, қутуласиз, ин шаа Аллоҳ.
Албатта қуруқ иссиқ юришга тиришинг. Совуқ сувда таҳорат қилманг. Аксида ҳолат қайталанади.[/quote:3mkmgmv3]
Ассалому алайкум! Бу усул шамолашларни кетказадими?
Шифокор:
.[quote="Nilufar Sharipova":22byk4yu]
Ассалому алайкум! Бу усул шамолашларни кетказадими?[/quote:22byk4yu]
Ва алайкум ассалом! Азизагинам, илтимос, бироз сабр. Бу мавзудаги саволларга режамизда интерактив семинар (фаол иштирок этишингиз мумкин бўлган дарс) ўтказиш бор. Ин шаа Аллоҳ вақти ҳақида хабар қиламиз. Хассос масалаларни сайтда тўлиқ ёритишнинг имкони йўқ ва ҳаё юзасидан жавобларни сайтга жойлаш ҳам маъқул эмас. Ёпиқ дарсларда ин шаа Аллоҳ бунданда мухимроқ ва ҳассосроқ барча опа-сингилларимизни қийнаётган саволларга қодир қилганча тўлиқ жавоб бераман, насиб. Биз билан биргаликларингиздан ниҳоятда қувондим. Сафимиз кенгайиб, мухлисаларимиз зиёда бўлиб боришида қўшаётган хиссаларингиз, фаол иштирокларингиз учун алоҳида ташаккурларим