Эмлаш ҳақида

21:28 / 13.11.2018 | schastlivaya | 1054
Ассалому алайкум! Болаларни эмлатиш яхши эмаслиги ҳақида кўп маълумотлар келяпти. Яқинда бир видео кўрдим, унда ўзини иммунолог деб таништирган шифокор болаларни эмлаш мумкин эмаслигини, буларнинг барчаси бир бизнес бўлиб, болалар иммунитетини қаттиқ тушириб юбориши ҳақида гапирган. Шу гаплар ростми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Эмлаш масаласига бир мутахассис фикрига таяниб баҳо берилмайди у ким бўлишидан қатъий назар.
Эмлаш бола туғилишидан, туғуруқхонадаёқ бошланади ва режали равишда балоғатгача давом этади. Ўта хавфли инфекцияларга қарши эмлатиш шарт, чунки бусиз оғир асоратлар кишини бир умр ногирон ё бахтсиз қилиши аниқ. (Масалан: Эпид паротит ёки тепки ҳасталигига қарши ўғил бола эмланмаса орхит ёки орхоэпидедимитга олиб бориши яъни моякка таъсир этиб келажакда шу бола бепушт (уруғ хужайралари мутлақо ишлаб чиқарилмайдиган) бўлиб қолиши кузатилади. Бу каби мисоллар кўп.
Бошқа масала – гриппга қарши эмлаш. Бу вирус хар йили ўз қобиғидаги антиген тузилишини ўзгартириб туради, унга қарши эмлашда сиз назарда тутган ҳолатлар бўлиши мумкин.
Инсон ҳаётига хавф солувчи (ўлимга олиб бориш) сабаб эса вакцинанинг нотўғри транспортировка қилиниши, керакли ҳароратда сақланмаслиги, қуёш нури ва бошқа бир қанча омиллар инобатга олинмаслиги натижасида яроқсиз, ҳаттоки зарарли бўлиб улгурган вакцинани инсон организмига юбориш билан боғлиқ