Ва алайкум ассалом! Бундай дейиш яхши эмас. Мўмин мусулмонга тўғри келмайди. Аввало ҳақиқатда ноҳақли қилганми йўқми, буни билиш лозим. Ноҳақли кўрганда ҳам мусулмон биродарига ёмонликни тилагандан кўра яхшиликни тилаб дуо қилиши керак. Қолаверса, бошига иш тушганида мамнун бўлиш ҳеч ярамайдиган иш. Ўша иш қилган ноҳақлиги сабабми ёки бошқа сабаб билан тушганми, уни ёлғиз Аллоҳ билади. Валлоҳу аълам