1. Бадандаги тукларни териш мумкинми? Бу соғликка зарар эмасми?
2. Юзимни кўпроқ юваман. Шунга бўлса керак юзим қурияпти. Соқолимга зарар етказмасдан, яъни тўкилишига ё ўсмаслигига сабаб бўлмасдан даволаш йўли борми?
3. Соқол яхши ўсиши ва ҳали чиқмаган жойларда чиқишига ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар борми?
4. Сочни тагидан қириб олиш соч қалинлашишига сабаб бўлади деган гап тўғрими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
1. Бадандаги тукларни териш мумкин. Қовиқ, қўлтиқ ости соҳаларидагини териш(олиш) жумъа суннатларидан саналади.
2. Ҳар бир тукка белгиланган қон, асаб ва лимфа томирлари, шунингдек ёғ ҳамда тер безлари, мушак толалари бириктирилган бўлиб, Аллоҳ таоло уларга бир қатор инсон учун манфаатли вазифаларни амр этган. Шу боис ҳозирда урф бўлаётган депиляция усулларига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашиш даркор. Акс ҳолда инфекция тушиши, чипқон, гадраденит(тер бези яллиғланиши), лимфаденит(лимфа безлари яллиғланиши), маҳаллий аллергик реакциялар ва бир қанча бошқа асоратларга олиб келиши мумкин.
3. Юз териси қуруқлигига келсак, энг аввало истеъмолда кунлик суюқлик миқдорининг 2 литрдан оз бўлмаслигини таъминланг. Ошқозон-ичак тракти хасталикларини ҳамда гижжа турларини аниқлаш ва даволаш билан сабабни бартараф этинг. Даволовчи косметолог маслаҳати билан айнан сизнинг терингизга мос келувчи озиқлантирувчи кремлар билан мунтазам фойдаланинг. Шундагина соқоллар ўсишига зарар кўрсатмаган ҳолда тўғри муолажа килган бўласиз.
Соқолларнинг яхши ва бир текис ўсишида саримсоқ сувини ёки қалампир тиндирмасини(настойка стручкового перца), агар муаммо сурункали бўлса «МИНОКС» препаратини қўллашингиз мумкин. Халқ тилида айтганда, “кўсалик” ҳолати кузатилса, албатта нейроэндокринологга учрашиб, қон зардобидаги соч-соқоллар ўсишига масъул гормонлар миқдорини аниқлатинг ва керакли муолажаларни олсангиз, ин шаа Аллоҳ натижаларингиз афзал бўлади.
4. Ҳа, тўғри. Валлоҳу аълам!.