Мастопатия

16:55 / 24.11.2018 | Saodatxon | 1034
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқмаганман.Тахминан 9 йилдан бери бачадон ва кўкрагимда секин-аста оғриқ бошланганди. Шароит йўқлиги учун вақтида даволана олмадим. Аслида ҳозир ҳам даволанишга шароитим йўқ. 2016 йилда менга «фиброз-кистоз мастопатия» деган ташхис қўйишди. Шундан кейин маммологга бориб даволандим. 4 ойча дориларни ичдим. Мазь суртдим. Ўзгариш жуда кам бўлди. Ошқозоним таблеткалар таъсирида қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Ҳозиргача даволанмадим. Бунга халқона, бирор безарар даво усули борми? Кейин баъзиларнинг айтишича, мастопатия бўлган аёл биринчи маткани даволатиши керак. Кейин маммологга бориб даволанса фойда қилади, дейишганди. Шундайми? Менга нима маслахат берасиз?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Саодатхон, ниятни гўзал қилиб ҳусну-хулқи Қуръоний солих жуфтни Аллоҳдан сўранг.
Айни ҳолатингизда руҳиятингиздаги барча муаммолардан фориғ бўлиш (бунинг учун малакали руҳшунос билан бир муддат шуғулланиш) ва шундан кейин турмуш қуриш лозим бўлади. Таҳажжуд намозини кўп ўқинг ва саждада Анбиё сурасининг 87-88-89 оятларини ўқиб Аллоҳга дуо қилинг.
Қай бир аъзони биринчи даволашда эмас, муаммо гормонал фон бузилганлигида.
Имконингиз бўлиши биланоқ малакали эндокринологга учранг, у керакли гормонлар миқдорини аниқлатиб гинеколог ва маммолог билан кейин қилинадиган муолажаларни хос ҳолатларингиз инобати билан тушунтириб беради ин шаа Аллоҳ бу ҳолатингиз тушкунликка сабаб бўлмасин