Онамнинг саволи

20:29 / 27.11.2018 | Mohinur1990 | 865
Ассалому алайкум! Биз тарафларда "Соқит" деган таом пиширилади. Бошига бирон иш тушса соқит аташади. Мол ёғи, сут, чой ва ҳатто гугуртигача отин ойиларга беришади. Бу таомни муқаддас санашади. Таом пишираётганда ҳеч нарса гапирмаслик керак. Фақат Аллоҳнинг зикрини айтишади. Онам: "Эскитдан катталар ҳам шундай қилишган, биз ҳам улардан шундай тарзда тайёрлашни ўрганиб бажарамиз, аммо бу ишлар чиндан ҳам динимизда бормикин деб ўйланиб қоляпман. Бор бўлса Одинахондан сўраб бер", деб илтимос қилганиди. Саволим узунлиги учун узр сўрайман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай нарса йўқ. Валлоҳу аълам