Ассалому алайкум! Ҳозирги кундаги замонавий тўйларга бориш гуноҳми? Тўйларда ўйнашчи? Агар фақат аёллар билан бўладиган тўйларда ўйнаса бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Замонавий тўй деганда айнан нимани назарда тутганингизни билмайман. Шариат чегараси маълум. Ҳаром ва гуноқ ишлар бўлмаслиги лозим. Асосан ичкилик ва аралаш ҳолат бўлмаслиги керак. Аёллар ўзлари холи бўлсалар, шариат чегарасида кўнгилхушлик қилишлари жоиз. Бу кўнгилхушлик одобсизликка, шаҳват қўзғашига сабаб бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам