Ассалому алайкум! Эр-хотин гап талашиб қолса эркак кўпрок ноҳак бўлса, аёлига ҳақоратли сўзлар кўп айтса, бу гапларни эшитмаслик ва кўпрок сукутни лозим тутиб, аёли эрига 3 кундан ҳам ортиқ гапирмай аразлаб юрса, аёл кишини қилган ибодатлари, дуоси қабул бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки мўмин киши бир-биридан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши жоиз эмас. Айниқса эр-хотин бундай қилиши тўғри келмайди. Чунки бундай ҳолатлар нафратни янада қўзғатади, ишни янада чигаллаштиради. Эр нотўғри иш қилганини хотин араз билан эмас, бошқа нарса билан ифода қилиши ҳам мумкин. Бунинг энг яхши йўли, ҳусни хулқ билан раддия қилиш. Эр шунда хатосини тушиниб, ўзи хижолат бўлади. Валлоҳу аълам