Ассалому алайкум! 19 ёшдаман. Дадамнинг шароб савдосидан топган пулидан бизни боқишлари, ўқишимдаги шартномага ҳам тўлашлари бизнинг ибодатларимизга қандай таъсир қилади? Бундай ҳолда нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса, ўзингиз ишлаб ризқ топасиз, ўзингизни таъминлайсиз. Бўлмаса, зарурат даражасида отангизнинг топганидан оласиз, заруратидан ортиғини олмайсиз. Зарурат деганда инсон ҳалок бўлмайдиган даражада таъминотига етарлик миқдор тушунилади. Валлоҳу аълам