Инсон руҳи ҳақида

08:52 / 07.12.2018 | Bibisohiba | 874
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, устоз! Руҳшуносларимиз фарзанднинг руҳи, Аллоҳ билан келишган ҳолда ота-онани танлашини айтишади. Агар фарзанд олим бўлиб етишиши керак бўлса, фарзанднинг руҳи Аллоҳ билан келишган ҳолда, уни шу тарзда тарбиялайдиган ота-онани, ёки бўлмаса фарзанд маняк бўлиши керак бўлса (Аллоҳ асрасин) уни шу тарзда тарбиялайдиган ота-онани Аллоҳ билан келишган ҳолда танлаб дунёга келиши ўқитилди. Диний тарафдан бу гаплар қанчалик ҳақиқат?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Асоссиз гаплар бу. Бўлса, асосини келтирсинчи. Валлоҳу аълам