Тариқат

23:08 / 10.12.2018 | Saodatxon | 770
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Душанба куни муслимаат.уз да берилган Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Ҳазратларини жавоб хатини ўқиб, баъзи жойларини тушунмадим. Масалан:
1) "Билингки камина хат олса дуо қилади ва руҳан жавоб қайтаради", дейилган. Руҳан жавоб қайтариш дегани нима?
2) "Мени рад этсангизда ўзлигингиз ила бирлашинг". Бу ерда “мени рад этсангиз”, деб қайси маънода айтилган? Руҳий боғланиш деган жойига ҳам тушунмадим. Шуни тушунтириб берсангиз, илтимос. Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф Ҳазратларининг "Нақшбандия " номли китобида вазифалар кўпрок берилган. Шайх Зулфиқор Аҳмад Ҳазратлари ўша аёлга камроқ вазифалар берибди
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
1. Руҳан жавоб беришни сўз билан ифода қилинмайди. Уни бу йўлга кирган инсон қалбан ҳис қилади.
2. Буни аёлни Ҳазратга ёзган мактубини ҳам ўқиш билан тушуниш мумкин (мени рад этсангизда.ни).
3. Руҳий боғланиш - бу нарсани тариқат йўлига кирганлар, муроқабада бардавом бўлганлар ҳис қилади