Гина араз

02:44 / 12.12.2018 | Saodatxon | 737
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Акамни бир киши билан анча жиддий можароси бор. Судлашганди ҳам. Акамдан кўра уша кишини айби анча кўпроқ. Ўша кишилар билан бир маҳаллада анча йилдан бери яшаймиз. Акам билан уларни оиласи салом алик қилмайди. Акам менга ҳам улар билан гаплашмаслигимни айтган. Лекин иш юзасидан уларга ишим тушади. Уларга гапиришим, алоқада бўлишим тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Мўмин мусулмонлар уч кундан ортиқ аразлашиб юриши жоиз эмас. Сиз билан улар ўртасида гап ўтмаган бўлса, акангизнинг талаби тўғри эмас. Аммо акангизга зарар берган бўлса ва сизга ҳам зарар бериш эҳтимоли бўлса, у ҳолда эҳтиёт бўлганингиз афзал. Лекин шу ҳолатда ҳам салом аликни йиғиштириб қўймаслик лозим. Валлоҳу аълам