Таҳорат

07:33 / 13.12.2018 | Bibisohiba | 630
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, устоз! Намозга таҳорат олаётганда, яъни юзни юваётганда пешонадан сувни қуйганда, кўзлар яхши ювилмагани сабабли, қўлнинг нами билан намласа ёки кўз учун алоҳида сув олиб ювганда таҳорат дуруст бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Таҳоратда ювиши фарз бўлган аъзоларнинг ювилиши бир-икки томчи оқадиган даражада шу аъзолардан сувни оқизишдир. Шу шаклда ўша аъзоларга сув тегса, таҳорат ҳосил бўлади. Баъзи ҳолларда сув мазкур шаклда етмаса, қайта сув олиб етказиб қўйиш билан таҳорат дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам