Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! 1). 2.5 ёш қизимнинг кун тартиби қандоқ бўлиши керак? 2). Қизимга нималарни ўргатсам бўлади? 3). Боғчага берайми ёки йўқ?
Педагог:
.Одинахон Муҳаммад Юсуф: Ва алайкум ассалом!
Аввало фарзандга катталар гўзал намуна бўлиши керак, яъни кундалик ҳаёт тўғри ўтса, фарзанд шундан кўп нарсани ўрганади. Қизиққан саволларига жавоб бериш, яхши нарсаларга машғул қилавериш керак.
Боғча масаласида, қизчангизни боғчага беришни тавсия қиламиз. Чунки у ерда болалар билан мутахассислар шуғулланадилар. Бола кўпчилик орасига тушиб мустақил бўлишни ўрганади. Салбий тарафлари ҳам бор албатта, лекин ҳаракат қилиб, енгиб ўтиш мумкин