Тери ранги

16:06 / 15.12.2018 | Ummu Solihabonu | 975
Ассалому алайкум! Ассалому алейкум! Аллоҳ йўлида қилаётган кори хайрларингиздан Роббим рози бўлсин! Мен 30 ёшдаман, алҳамдулиллаҳ оилалиман. Қиз болалигимда тери рангим тиниқ,оппоқ эди. Ҳозирги кунда теримнинг ранги жуда ўзгариб, қорайиб кетган. Юзимда ҳам ажинлар ва доғлар кўп. Мени таниганлар, курсдошларим ҳатто ҳозирги ҳолатимдан қаттиқ ҳайратга тушишмоқда. Турмуш ортоғим касаллик ҳақида эшитишни ҳам хоҳламайдиган инсон. Ўзига шукур, бирор аъзойимдан шикоятим йўқ, аммо ташвишдаман, ҳали шу ёшданоқ шунча муаммо. Опажон, маслаҳат беринг уй шароитида ўз саломатлигим учун нима қила оламан?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда бу ҳол туғуруқдан кейин қолиб кетган доғлар ёки тери ранги тўқариши бўлиб, ўт қопининг заиф ишлаётганинг белгисидир. Албатта УЗИ текширувида ўт қопини текширтиринг (нахорга оч қоринга), сўнг гастроэнтеролог ва касметологда бир вақтда даво курсини ўтишингиз яхши самара беради ин шаа Аллоҳ