Ассалому алайкум! Ассалааму алайкум! Агар намоз ўқиётган пайтда чақалоқ келиб жойнамоз устига сийиб қўйса, намозни бошқа ўқиш керакми? Агар ўқиш керак бўлса, намоз пайти чиқиб кетаётган пайтда қазосини ўқиладими? Раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало бу ҳолатнинг олдини олиш керак. Агар намоз ерига бола бавл қилиб юборса, намозда имкон қадар нажас еридан четланади. Имкони бўлмаса, намоз қайта ўқилади. Вақти чиққан намоз қазо бўлади. Валлоҳу аълам