Ширинлик

19:28 / 19.12.2018 | Azizabonu | 1171
Ассалому алайкум! Ширинлик, шоколадлар жону дилим, эсимми танибманки ширинликхўрман. Одатда овқатдан кейин хумор қилади, тополмасам гохида эсимми йўқотгудай фақат шуни ўйлайман. Гўёки шуни емасам овқатим хазм бўлмаётгандай туюлади. Ҳар куни шу аҳвол чарчаб ҳам кеттим, ҳаттоки мактабга борадиган фарзандимда ҳам шу ҳол. Яқинда кўп шакар қонни захарлашини билдим, лекин шоколаддан воз кечолмаяпман. Нима қилса бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Ширинлик билан қайсидир муаммони «еб» ёпишга уриняпсиз. Малакали психолог билан бирга ишлашингиз бу ҳолатдан тўлиқ чиқиб кетишингизга ёрдам беради ин шаа Аллоҳ