Ҳаёллар ҳақида

20:19 / 21.12.2018 | Bibisohiba | 1083
Ассалому алайкум! Психологияда шундай гаплар бор. Бизнинг реал ҳаётимиз, ўй фикрларимизнинг натижаси ёки хаёлингдаги ҳаётингдаги каби. Бу гапларга дин тарафдан қараб кўришга ҳаракат қилдим. Бу ерда олдин ният қилинади, кейин ҳаётингда рўй беради, деб ўйладим. Илтимос, бу гапларни дин тарафдан боғлаб, тушунтириб берсангиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ақида китобларини ўқинг, шунингдек “Амаллар ниятларга боғлик” китобини ҳам. Валлоҳу аълам