Хадича онамиз ҳақларида
13:59 / 23.12.2018 |
Миромон |
1297
Ассалому алайкум! Ҳадижа онамиз ҳақларидаги китобларни ўқияпман. Буларнинг 1-си Шайх Ҳазратимизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 25-жузи, 2-си эса Абдуссалом Ашрий Муҳаммад Абдулғани Хасан Ҳазратлари қаламига мансуб “Ҳадича Бинти Хувайлид розияллоҳу анҳу” китобларидир. 1-китобда онамизнинг 1-эрлари Ат-Тамий, 2-си эса Атик ибн Обид. 2-китобда акси. 1-эрлари Атик ибн Обид, 2-си эса Ат-Тамий. Яна бирида 1- эрларидан фарзанд бўлмаган дейилса, бошқасида 1-фарзанд билан бева қолганлари тўғрисида ёзилган. Яна шунга ўхшаш 2 хил ҳодисалар бор. Мен Шайх Ҳазратимизнинг илмларига тамом ила ишонадиган ғойибона қизларидаман. Саволим қайси бири тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Омин! Саломат бўлинг!.