Ассалому алайкум! Одина опа дин ишида қилаётган хизматларингизни Аллоҳнинг Ўзи мукофотласин. Турмуш ўртоғимни аввалги турмушларидан 5 ёшли фарзандлари бор. 3 ой яшаб, ажрашиб кeтишган. Ҳозирда у аёл бошқага турмушга чиққан. Ҳозирги эри болани ўзимиз тарбия қиламиз, алимент ҳам керакмас деб, ҳаттоки боланинг метркасини ҳам йиртиб юборган. Бола сабаб эри билан учрашса хотини билан яшамаслигини айтган. Бу тарафда эрим қиёматда нима деб жавоб бераман боламга қарамасам деб қийналаяптилар. Эримга нима маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Отадан асосий талаб моддий таъминот. Тинчроқ йўлини топиб ёки келишиб, маблағни бериб тураверсинлар. Бола боқиш кафолатини бошқа кишига топшириш, жумладан онасига топшириш шариатда бор. Орага гапи ўтадиган одамни қўйиб, шуларни у оилага етказиб қўйилса, бўлди. Валлоҳу аълам!.