Қуръон суралари

14:07 / 25.12.2018 | 11111111111 | 1005
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум, Одинахон опа! Яқин бир инсоним Қуръон сураларини кириллчада ёзилга китобдан ҳар куни ўқиб юрар эдилар. Чунки араб ҳарфларини билмайдилар. Авваллари илмим камлиги сабаб индамас эдим. Кейин Қуръон сураларини кириллчада ўқиса жуда кўп хато қилинишини ва гуноҳкор бўпқолишларини этиб, қўрқитгандим. Балким арабча ўқишни ўрганарлар деб. Аммо ўша кириллча китобдан ҳам ўқимай қўйдилар, арабчасини ўрганишгаям вақт ажратолмаяптилар. Қуръон ўқимай юрганларидан қийналяпман. Нотўғри иш қилиб қўймадиммикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Танбеҳ бериб тўғри иш қилгансиз. Қуръони каримни араб ҳарфларида ўқиш керак. Бира тўла ўқимай қўйган бўлса, ўзи жавобгар. Валлоҳу аълам