Ассалому алайкум! Тирноқ бўяш таҳоратни мукаммал бўлишига халақит беради. Шундай экан ғусл ҳам тўлиқ бўлмайдими? Таҳоратни фақат намоз учун керак, деб ўйлайдиганларимиз ҳам бор. Уларни ҳукми қандай бўлади? Маникюр, педикюр, тирноқ ёпиштириш, наращивание қилиш, гель лаклар қўйиш, қош териш каби иш билан шуғуллангангаям гуноҳми ёки қилдираётгангами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алайкум асалом. Тирноққа лак қўйилса, таҳорат мукаммал бўлмагани каби, ғусл ҳам мукаммал бўлмайди. Чунки иккисида ҳам тирноққа сув тегиши фарздир. Қош териш ножоиз экани кўпчиликка маълум. Бу ишлар ножоиз бўлганидек уларни қилиш ҳам жоиз эмас. Аммо шариат тақиқламаган нарсаларни қилиш мумкин: масалан, ҳинно билан чизиш, сочларни парвариш қилиш каби. Валлоҳу аълам