Қизимнинг оёғи ва кафтининг ичи терлайди

13:13 / 31.12.2018 | iffatnuri | 1226
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Қизимнинг ёши 6 да. Қўли кафтининг ичи ва оёғининг таги терлайди. Педиатрга кўрсатдим, дорилар ёзиб берди лекин фойда қилмаяпти. Имкон бўлса қайси йўл билан даволашни айтсангиз. Раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Бу холат гипергидроз дейилади. Одатда болада мизожнинг ҳўллиги ортиши билан кечиб, қуритувчи - буриштирувчи воситалар яхши самара беради. Ичаётган суюқликларини кун давомида 1,5 литрдан оширманг. Аччиқ тошни илик сувда эритиб (10гр +1литр сув) ванна қилинг. Паста Теймурова олингу, уйқу олдидан кафтлари ичига суртиб қўйинг, тонгда ювиб ташлайсиз. Шифо бўлсин