Ассалому алайкум! Ассалом алайкум. Ёшим 24да. Ўн икки бармоқ ичагимда яра бор. Ёзда ички қон кетиш болиб даволандим. Ҳозир яна касалхонадаман. Ярани даволатгандан кўра? Даволаниш тўрт ойга етати. Нима қилсам асоратсиз соғаяман?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини кўпчилик фақат овқатланиш режимини бузилиши, кислоталик юқори бўлиши ва ҳоказолар сабабли юзага келади, деб янглиш фикрлашади. Бу касалликни келиб чиқишига энг асосий сабабчи ‒ Хеликобактер пилори ( Helicobacter pylori) микроби ҳисобланади. Қачонки уни титри қонда баланд бўлар экан, яра касаллигингиз қайта ва қайта хуруж қилаверади. Баъзи шифокорлар бу микробга қарши антибиотикларни қўлламаслиги ҳам давони самарасини йўққа чиқаради. 3 компонентли ва 4 компонентли даво курсини олишингиз керак (3 хил антибиотик бараварига + ингибитор протонной помпы ёки висмут препаратини). У махсус схема асосида амалга оширилади. Малакали гастроэнтерологга мурожаат қилиб, шундай даво курсини олинг. Хеликобактерни йўқотишга ёки минимал миқдорга камайтиришга эришсангиз, касаллик чекинади. Операция йўли эса охирги чора ҳисобланади