Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз жуда зарур. Менда доим ҳудди ҳозир ўлиб қоладигандек қўрқув бор. Алҳамдулиллаҳ намоз, Қуръон ўқийман, лекин тушкунликка тушиб қолганман. Доим ўлимни ўйлайвераман, бу ҳаётга қизиқишим қолмаган шундай сиқилиб ўйлайверганимдан кўп касал бўлиб қоляпман. Жуда кўп истиғфор айтаяпман, аммо ҳеч кўнглим ёришмаяпти. Ҳаётга меҳр бериб, ҳушчақчақ бўлиб юришни хоҳлайман. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмаяпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг