Парҳез

15:31 / 07.01.2019 | iffatnuri | 959
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Хўжайним 30 ёшда. Вазни 90 килограмм. Иши ақлий меҳнат бўлгани учунми, семириш кузатиляпти. Бир ҳафта бўлди, фақат мева, карам ва қайнатилган биринч истеъмол қилади. Озиши учун қандай таом ва меваларни истеъмол қилиши зарур? Қандай парҳез лозим?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир организм ўзига хос энергетик сарф ва эҳтиёжга эга. Қачонки энергетик қоплам (озуқалар истеьмоли) энергетик сарфдан устун бўлса, семириш жараёни бошланади. Шу сабабли озиш учун фақат қандай парҳез эмас, қандай жисмоний юклама кераклиги бирламчи. Тўғри , баланслашган овқатланишни кераклича жисмоний юкламалар билан биргаликда олиб борилсагина самарага эришилади. Ҳар куни 3000 метр пиёда юрсинлар. Эрталабки бадантарбия, 20 минутдан кам бўлмаслиги керак, одат бўлсин. Ҳар овқатлангандан сўнг пассив ҳолатга ўтмай, жисмоний ҳаракат лозим. Овқат берган килокалорияларини сарфлаши керак.
Кечқурун ётишдан олдин 2 ош қошиқ гречкани 1 стакан қатиққа солиб, усти ёпиқ ҳолатда тонггача қўйилади. Тонгда оч қоринга нонушта сифатида фақат уни истеьмол қилинса, самарали фойда беради. Иложи бўлса, валеолог шифокорга учрашиб, кундалик овқатланиш рационини туздириш керак. Ҳафтада икки-уч марта спорт машғулотларига қатнашиши, албатта, зарур