Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устоз! Жияним 1 синфда ўқийди. Устози дарсдан кейин қўшимча яна 2 соат дарс тайёрлатади. Уйга 3 ларда ёки 3 яримларда келади. Узоқ муддат дарсда ўтириш 1 синф боласи учун оғирлик қилмасмикан? Бермайлик қўшимча дарсга десак, синфидаги ҳамма болалар қўшимча дарсга борар экан. Бундан ташқари ўқитувчисининг 20 та бола билан алоҳида шуғулланиб ўтиришга вақти ҳам бўлмаса керак. Мен қўшимча дарсларни 6-7 та бола билан шуғуллангани маъқул бўлса керак дейман. Педагог сифатида қандай маслаҳат берасиз?