Ассалому алайкум! Ҳижоб ўрамаганларга қаттиқ ваийдлар борми? Агар бўлса кўпроқ маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фарзини бажармаганлар учун айтилган гаплар тайин. Аллоҳ кимга қандай савобу қандай азоб беришни Ўзи билади. Биз бировга ҳукм чиқаргандан кўра унинг ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қилишимиз ва яхшиликка чорлашда бардавом бўлганимиз афзал. Валлоҳу аълам