Қабристон ёнидан ўтганда дуо қилиш

22:26 / 23.03.2017 | Савол | 2914
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли мусулмонлар! Келаётган ҳайит муборак бўлсин! Мен Тошкентнинг «Эски шаҳар»ида ўсганман, бола пайтимиз мозорнинг ёнидан ўтган вақт, ўтганларга дуо ўқишни ўргатишган, фақат шом намозидан кейин қилинмайди бу амал деб айтишган. Лекин нимага шомдан кейин мумкин эмаслигига ўзим мантиқий жавоб топа олмаяпман ва ҳеч қаерда мумкин эмас деган нарсани ўқимадим (ўзим кўп ўқийман). Бу нарса бизга бошқа мазҳаблардан келганми ёки бидъатми? Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда шом намозидан кейин қабр аҳлига дуо қилинмайди деган гап асоссиз ва мантиқсиз гап. Валлоҳу аълам