Ва алайкум ассалом! Аёллардан жума намоз соқит бўлган. Улар уйларида пешин намозини ўқийдилар.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор», дедилар».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Валлоҳу аълам