Рўза ҳақида

15:16 / 24.01.2019 | Дарё | 903
Ассалому алайкум!
1) Душанба ва пайшанба куни қазо рўзани ният қилиб тутган одам меҳмонга бориши керак бўлиб қолса ҳаммага рўзадорлигини айтиб мақтанаётган ёки риёкордай сезмаслик учун рўзасини очиб юборса бўладими?
2) Ёрдамга муҳтож одамга ё фақирга садақа берганда, ё кимгадир яхшилик қилаётганда “ Мен шу инсонга яхшилик қилсам, менинг ҳам мусофирдаги яқинларимга Аллоҳ кимнидир сабаб қилиб мушкулини осон қилади”, деб ният қилсак яхшилигимизни миннат қилган бўламизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Қазо адо кабидир”, деган фиқҳий қоида бор. Шунга кўра фарз амалнинг қазосини адо этилаётганда фарз амални адо этилаётган бўлади ва рўзани меҳмонга бориш сабабидан очиб бўлмайди. Фарз амални адо этаётганингизни айтсангиз риёкорлик бўлмайди. Амаллар ниятга қараб бўлади. Ёки меҳмонга борган кун тутмай бошқа кунлар тутиш керак.
Хайрли иш қилаётганда имкон қадар ўз манфаатларини аралаштирмаган маъқул. Валлоҳу аълам