Мерос тақсимоти

10:16 / 28.01.2019 | iffatnuri | 892
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Бувимиз кексайиб бормоқдалар. Шариатда мерос тақсимоти деган илмга жуда катта урғу берилган. Шу нуқтаи назардан бувимизнинг меросларини тақсимлашда ёрдам берсангиз. 2 ўғил ва 2 қизлари бор бўлиб, улар фарзандли, уйли-жойли. Бувимиз кичик ўғиллари билан яшайдилар. Ўша уй кичик ўғилларига қолади. Аввало қоладиган мулклари кафанлик, тобути, қарзлари ва садақаларига сарфланади. Кейинги мерос тақсимотида ворисларга қандай тақсимланади? Бувимизни ўша уйларидаги жиҳозлари, буюмлари бор. Булар ҳам кичик ўғилларига қоладими?
Яна 10 миллион пуллари ҳам бор. Мана шу пул ва буюмлар қандай тақсимланади? Ёки бувимиз ўзлари хоҳлаган фарзандларига берсалар бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон ўлмай туриб унидан қолган меросни тақсимлашга ошиқиш қандай бўларкин?
МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ

Мероснинг шартлари учта:
1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида ҳукм чиқиши.
Инсон тириклик чоғида ўз молини ўзи тасарруф қилади. Шунинг учун унинг моли бировга ўтиши мумкин эмас. «Фалончи ўлим тўшагида ётибди, барибир ўлади, келинглар, меросини ҳозироқ бўлиб қўяйлик», деб бўлмайди. Ҳақиқатда вафот этганидан сўнггина меросини бўлиш мумкин, фақат ўшандагина мулк мерос қолдирувчидан меросхўрларга ўтади.
ФАРЗАНДЛАРНИНГ МЕРОСИ ҲАҚИДА

1813- عَنْ جَابِرٍ  قَالَ: عَادَنِي النَّبِيُّ  وَأَبُو بَكْرٍ فِي بَنِي سَلِمَةَ يَمْشِيَانِ، فَوَجَدَانِي لَا أَعْقِلُ، فَدَعَا بِمَاءٍ فَتَوَضَّأَ ثُمَّ رَشَّ عَلَيَّ مِنْهُ، فَأَفَقْتُ فَقُلْتُ: كَيْفَ أَصْنَعُ فِي مَالِي يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَنَزَلَتْ - ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ-. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

1813. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр пиёда юриб Бани Саламага мени кўргани келиб, ўзимни билмай ётганимда топдилар. Бас, у зот сув опкелтириб, таҳорат қилдилар, сўнгра ундан менга сепдилар. Мен ҳушимга келдим. Сўнг:
«Молимни нима қилай, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. Шунда:
«Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир: бир эркакка икки аёл улушичадир. Агар аёллар иккитадан кўп бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси. Агар (аёл) битта бўлса, унга ярми.» ояти нозил бўлди».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар