Ассалому алайкум! Бир танишим 3 йилдан бери бола кўролмаяпти. Шунга у бир бева жуда ночор аёлнинг учта боласини ўз тарбиясига олди. Лекин танишимнинг онаси бунга норози. У болаларни онасига қайтариб уларга ёрдам берса яхшими ёки ўзи тарбияласами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қараш керак. Қай бири болалар учун кўпроқ манфаатли бўлса, ўшани қилган яхши. Оналари билан қолишса, яхшироқ бўлса, оналари билан қолдириб, уларга ёрдам қилган афзал. Валлоҳу аълам