Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! 9 ёшлардаги ўғил боланинг катталар билан жаноза намозларида иштирок этиши мумкинми? Унинг руҳиятига салбий таъсир қилмайдими? Психолог “ёш болаларга ўлим, дўзах ҳақида умуман гапириб берманг”, деди. Ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мумкин. Бу ёшда улар инсон вафот этишини яхши англаб бўладилар. Иштирок этсалару этмасалар, бундай нарсалардан хабарлари бўлади. Нотўғри тасаввур ва тушунчага эга бўлиб қолмаслиги учун ҳам бундай ҳолатларда иштирок этиб, таълим олгани афзал. Валлоҳу аълам