Ассалому алайкум! Ҳозирги вақтларда "супер маркет"ларда дисконт карта беришади ва ҳар кунги харид қилган нарсангизни нархини 1%ини шу картага ўтказиб беришади. Бу картадаги пулга нарса олиш ҳалолми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Бу супермаркет эгалари тарафидан мукофот ҳисобланади. Бу мукофотлар бошқа харидорларнинг зарарига бўлмаслиги шарт эвазига. Валлоҳу аълам!.