Ассалому алайкум! اَلسَلامُ عَلَيْكُم وَرَحْمَةُ اَللهِ وَبَرَكاتُهُ
Бир инсон бировни илми ошаётганини кўриб, унга ҳавас билан ундан ўзишга ҳаракат қилиши риёга кирмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Риё бошқа нарса. Риё бировга ўзидаги неъмат ёки яхши нарсани кўз-кўз қилиш билан бўлади. Бошқага берилган неъматга ҳавас қилиш жоиз. Аммо илмни кимдандир ошиш мақсадида ўрганишда, ният нотўғри бўлади ва у Аллоҳнинг розилиги учун бўлмайди. Валлоҳу аълам