Антибиотик ва гормонларнинг таркиби ҳалолми?

19:11 / 08.02.2019 | Нозима Каримова | 904
Ассалому алайкум! Ҳозир касалликнинг тури жуда кўп. Дориларнинг ҳам тури кўп. Антибиотик ва гормонлар таркиби ҳалолми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Мусулмон инсон касалликка карши даволанишда дори-дармонларнинг таркибига эътиборли бўлиши шарт. Албатта даволанишга буюрилганмиз ва уни ҳалолдан исташга бурчлимиз. Ҳозирда фармацевтика саноати ривожланиб кетганлиги сабабли барча дориларнинг таркибини билишга имконимиз чегараланган, аммо ҳар бир соҳадаги каби бу ишни ҳам мутахассис фармацевт ва мусулмон шифокорлар орқали амалга оширса бўлади. Айрим таркиби шубҳали дориларни ўрнига унинг таркибида ўша даво самарасини берувчи модда тутган ҳалол муқобиллари мавжуд. Фақат озгина эътибор ва изланиш талаб қилинади холос