Фотолар жойлаш

12:39 / 28.03.2017 | Савол | 1528
Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим шуки, муслима қиз ҳижобда бўла туриб, инстаграмм тармоғидаги саҳифасига аврати ёпиқ, юзи кўринмаган расмларидан қўйиши мумкинми? Саҳифасида номаҳрамлар бўлмагани ҳолатида. Жоиз бўлмаса, жавобингизни муслималарга Аллоҳ қодир қилганича етказар эдим, Ин шаа Аллоҳ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Юзи кўринмаган суратни қўйишдан мақсад нима? Муслималаримиз турли тармоқлардан фақат яхшиликларда, асосан динимизга, илмимизга нафи тегадиган тарафларидан манфаатланишлари керак. Тақвони ҳар ерда ушлаш керак. Ҳар бир ёзаётган ҳарфингизнинг савол-жавоби борлигини унутмаслигингиз лозим. Ижтимоий тармоқларга қўйиладиган суратлар омонда бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Аёлликка ва унинг қоматига далолат қиладиган суратларни қўймаган яхши. Валлоҳу аълам!.