Отам учун

16:43 / 15.02.2019 | nodiraxalilova | 936
Ассалому алайкум! Вафот этган отага савоби етиб бориши учун қайси сураларни ўқиш ва истиғфорларни айтиб бағишлаш мумкин? Бу амалларни юрган йўлида ҳам бажариш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин! Сураларнинг барчасини ўқиб, савобини ўтганларга бағишлаш жоиз. Энг афзали намоздан сўнг, жойнамоз устида дуо қилиш. Бундан бошқа ҳолатларда хотиржамлик, махфийлик бўлса, унда ҳам дуо қилинаверади. Истиғфорни айтиб олиб кейин бағишлаган яхши. Айтилган истиғфорларни бағишлаш билан бирга, отангизга мағфират сўраб дуо қилишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам