Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Мен анчадан бери тери касалиги, яъни темаратки тошма касаллиги билан азият чекаман. Ҳар хил дорилар билан даволандим, лекин бир жойда йўқолса, бошқа жойда пайдо бўлади. Таҳоратда ҳам қийналаман. Шифокорлар қуруқ тури экан, дейишди. Пост ташлаб туради. Илтимос, ёрдам берсангиз. Жавобинггиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу касалликнинг иккинчи номи псориаз касаллиги. Сурункали давом этувчи бу касаллик аломатларини баъзи тавсияларга амал қилиб камайтириш мумкин. Аввало, стресс ва асабийликка сабаб бўлувчи вазиятлардан йироқ юринг, тўғри овқатланишга риоя қилинг. Кофедан, айрим сут маҳсулотлари, пишлоқ, таркибида сунъий бўёқлар тутувчи ичимликлардан воз кечинг. Флуцинар N мазидан кунига икки маҳал юпқа қилиб, тошмалар соҳасига суртинг. Икки ҳафта давомида, иншааллоҳ, самараси билинади. (Мазни суртишни шифокор билан маслаҳатлашинг). Хижома қилдиринг, қистал хиндий истеъмол қилинг