Огоҳлантирмасдан азо қилиш мумкинми?

03:33 / 18.02.2019 | Zafar xan | 1583
Ассалому алайкум! 17 февраль куни МИБ ходими келиб, чиқинди ташиш хизматидан 27.000 сўм қарздор эканимни, икки ойдан бери тўламаганимни айтди. Мен ҳеч қандай чиқинди ташиш ходимлари билан шартнома тузмаганимни, ҳатто огоҳлантирилмаганимни айтдим. Энг қизиғи, бизнинг кўчага бирон марта чиқиндиларни ташиш машинаси кирмаган. Ҳатто 5 кун ичида тўламасам, қонунан судга беришларини таъкидлашди. Биз қишлоқда яшаймиз, бизда унга эҳтиёж йўқ, яна 27.000 катта пул эмас, лекин бу ноқонуний бўлса, аҳамияти йўқ, деб ўйлайман. Мен қонунан қандай йўл тутай?
Ҳуқуқшунос:
Ва алайкум ассалом! Мазкур саволингизга жавоб бериш учун сиз ва Махсус транс ўртасидаги шартнома билан танишиш керак