Ассалому алайкум! Эшитишимча, аёллар сочи кўкрагини ёпадиган даражада узун бўлиши керак экан. Вафот этганда сочи калта бўлиб кетмаслиги керак экан. Шу гап қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! Вафот этганида калта бўлиб кетмайди. Қиёматда қайта тирилганида эркагу аёл ялонғоч бўлади. Шундан баъзи кишилар ижтиҳод қилиб аёлнинг сочлари узун бўлса, кўкракларини тўсиб туриши керак, деганлар. Уламолар аёл киши сочини кесишига рухсат берганлар, фақат қулоқ юмшоғидан юқори бўлиб кетмаслиги керак эканлигини таъкидлаганлар. Соч зарарланганида парвариш учун кесиш, эр талаб қилганида кесиш жоиз. Агар эри ва маҳрамларини олдида бўлса, номаҳрамлар кўрмаса. Аммо бошқа ҳолатларда узун бўлиши афзал албатта. Валлоҳу аълам.