Қандай йўл тутай?

04:43 / 26.08.2022 | munisa | 567
Ассалому алайкум! Мен эрга тейганимга 8 ой бўлди. Тўйимиздан сўнг онам саратонга чалиниб ётиб қолдилар. Оилада 3 қиз фарзандмиз. Катта опамни турмуши бўлмагани сабабли ойимга фақат катта опам қараябдилар. Мен ҳали янги келин бўлганим сабабли кўп олдиларига бора олмаябман. Қайнонам ҳам баъзан рухсат бермайдилар. "Сиз келинсиз,ҳадиб борвуришиз керакмас" дейдила.. Лекин нима қилсам бўлади онам ҳам манга қарамисан, ўзимни эплолмаябман деб айтадилар.. Ўзимга қолса ҳар куни ёнларида бўлардим. Эрим ҳам кўпроқ командировкада юрадилар, мени ҳам олиб кетадилар. Буёқда эрим, буёқа онам.. Қандай йўл тутсам бўлади,маслаҳат беринг илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Опангиз оиласиз экан, сиздан кўра кўпроқ қраб турса бўлади. Синглингиз ҳам шундай. Сиз фурсат топганингизда бораверинг. Уйдагиларингиз билан имкон қадар зиддиятга борманг. Шунда рухсат беришлари осон бўлади. Аллоҳ шифо берсин.  Валлоҳу аълам!