Қаср намози

22:00 / 06.09.2022 | Intizor | 462
Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Устоз мен Хоразмда яшайман. Тошкендга бориб кўзимни оператсия қилдириб келгандим. ( Тошкентда 3 кун бўлдик) Оператсиядан олдин Тошкентда намозларимни қаср қилиб ўқиётгандим. Оператсиядан чиққанимнинг эртаси куни кечқурун Хоразмга қайтдик. Саволим шуки, оператсиядан кейин Хоразмга қайтгунча намозларимни ўқий олмадим. Хоразмга келиб 2 кундан кейин яна ўқий бошладим. Фақат намозларимнинг фарзини ўқияпман. Пастга эгилиш мумкинмас дейишганди. Эгилсам кўзимга озроқ босим тушади. Шу ўқиётган намозларим тўғри бўладими. Ёки суннатни ҳам қўшиб ўқишим керакми ва Тошкентда ўқий олмаган қаср намозларимни қандай ўқисам бўлади. Фарзларини 4 ракатдан ўқийманми ёки қасрнинг қазоси деб 2 ракат қилиб ўқийманми. Устоз шуни тушунтириб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Аллоҳ шифо берсин. Сафарда, яъни намозни қаср ўқиётганда қазо қилинган бўлса қазосини ҳам қаср қилиб ўқилади. Беморликда фарз билан кифояланилса жоиз. Имо ишора билан бўлса ҳам суннатини ўқиган яхши. Валлоҳу аълам!