Иккинчи аёл

21:19 / 06.09.2022 | Shoxista82 | 340
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Ман турмуш уртогимнинг иккинчи аёллариман. Улар иккита етим болам билан бева холимда никохларига олдилар. (Аллох рози булсин) Эрим маълум сабабларга кура ман билан камрок вакт бирга буладилар. Агар аёл рози булса эрга гунох булмаслигини укигандим. Ман эримдан розиман. Эримни рози килиш учун харакат киламан.
Аллохдан эримни адолат килганлар каторида килгин деб сурайман. Сурамокчи булган нарсам шуки, Аллох манга бу дунёда берганларига рози булсам охиратда ажрини олиб эрим билан жаннатда купрок вакт бирга булишга умид киламан. Ман бу ниятим билан эримни гунохкор килиб куймайманми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз рози бўлсангиз гуноҳкор бўлмайди. Сизга ажр бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!